Излаш
RUUZ

Криминал

Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва кадастр бўлими собиқ ходими пора билан қўлга тушди

Улар турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериш эвазига тадбиркордан 15 500 олишган.

557views0replies
0

Бош прокуратура ҳамда ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота туман ҳокимининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси А.Ю. ва туман кадастр бўлими собиқ ходими У.А. билан олдиндан тил бириктириб, хусусий тадбиркор Р.нинг ишончига кириб, унга "Мевазор" МФЙда жойлашган 8 сотих ер майдонида турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2021 йил давомида жами 15 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
557views0replies
0

Изоҳлар