Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда судья $2,5 минг пора билан қўлга тушди

Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш учун $4 минг сўраган.

346views0replies
0

Прокуратура департаменти

Тошкентда ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришга ваъда берган.
Судья бунинг эвазига жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
346views0replies
0

Изоҳлар