ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57 да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида, савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.
Ҳодиса натижасида, 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Фожиа содир бўлган жойга бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.