• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 11 декабр 2021

Термиз давлат университети талабалари муштлашишди

Икки талаба бир-бири билан туртиниб кетишиши жанжалга олиб келди.

451
0
видеодан кадр

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Термиз давлат университети талабалари муштлашаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 12:49 да Термиз Давлат университети Физика ва математика факултети биносининг кириш қисмида, Термиз шаҳар Мажнунтол маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 3-курс талабаси А.Д. ва Шеробод тумани Ғўрин Гиламбоб маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 1-курс талабаси Х.А.лар бир-бирлари билан туртиниб кетишади.

Натижада, ўрталарида ўзаро жанжал келиб чиққан ва ушбу талабаларни ажратиш учун иккала тарафдан ҳам бошқа талабалар келишиб, жанжаллашаётган талабалар ажратилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Термиз Давлат университети маъмурияти томонидан ушбу талабаларга нисбатан қонуний чора кўриш учун Термиз шаҳар ИИБга хабар берилган бўлиб, ҳозирда, Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

451
0