• 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 510 сўм
    -79.52
  • 14 520 сўм
    -136.36
  • 157 сўм
    -1.09
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:41

Женнифер Лопес концерти Тошкентга 42,5 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тушумини олиб келди

Концерт 31 мингдан зиёд томошабинни, шу жумладан 15,3 минг туристни тўплади, меҳмонхоналар бандлигини оширди ва Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги тадбирлар ўтказиш салоҳиятини намойиш этди.

260
0
UzNews.uz

2025 йил 7 август куни Тошкентдаги «Миллий» («Бунёдкор») стадионида Дженнифер Лопеснинг Up All Night: Live in 2025 жаҳон гастроллари доирасидаги концерти бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон тарихида биринчи марта AAA тоифали артист иштирокида ўтказилган концерт бўлди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур тадбир Тошкентдаги солиқ тушумларини 42,5 миллиард сўмдан ортиққа оширди.

"Концерт хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб этиш, шунингдек, меҳмонхона ҳамда ресторан бизнесини ривожлантиришда кучли туртки бўлди", — дейилади жамғарма баёнотида.

Концерт куни стадионга хизмат кўрсатувчи ходимлар билан бирга 31 144 киши ташриф буюрди. 25 мингта билет сотилди, уларнинг 67 фоизини хорижликлар сотиб олди.

Умумий ҳисобда Ўзбекистонга концерт учун 15 330 хорижий сайёҳ келди. Улар орасида 8 945 нафари россияликлар, 2 495 нафари қозоғистонликлар, қолгани эса Европа ва АҚШдан бўлган туристлардир.

5–8 август кунлари пойтахт меҳмонхоналари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,7 фоизга кўпроқ банд бўлди. 7 август куни Чилонзор метро йўналишида 16,5 минг йўловчига кўпроқ хизмат кўрсатилди.

Тадбирни ташкил этишда 115 та ташкилот қатнашди. Жами 18 та фуд-корт ва савдо нуқталари фаолият кўрсатди.

Жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш учун 88 та йўл-патрул ва махсус техника, 8 та тез ёрдам автомашинаси жалб қилинди.

3,8 минг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва 300 нафар волонтёр, шунингдек, 500 нафар хизматчи тадбир ҳудудида тозаликни таъминлади.

Жамғарма таъкидлашича, ушбу концерт аввалги йирик тадбирларга нисбатан анча тартибли ва ташкилотчилик жиҳатидан юқори даражада ўтказилди. Шу билан бирга, у Ўзбекистоннинг жаҳон даражасидаги тадбирларни ўтказиш салоҳияти юқорилигини намойиш этди.

260
0

Изоҳ