• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 20 октябр 2021

Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғиши ҳамда ҳароратнинг -2 даражагача тушиши кутилмоқда

Ўзгидромет республика ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирди.

996
0
Ўзгидромет

Ўзгидромет хабарига кўра, 21-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

«Ёғингарчилик баъзи жойларда кучли бўлиб, кўринувчанлик ёмонлашади», - дейилади хабарда.

Ҳаво ҳароратининг 10-13 даражага тушиши ва 21 октябрда кундузи +8…+13, 22 октябрь куни кечаси -2…+3 даражагача бўлиши кутилмоқда.

21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

996
0