• 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    15.72
  • 14 111 сўм
    -40.25
  • 154 сўм
    -0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 27 апрел 2024

Тошкентда 80 дан ортиқ фуқароларнинг номига кредит расмийлаштириб алдаб кетган аёл қамалди

Судланувчи аёл бундан аввал шундай турдаги жиноятларни содир этганлиги учун 12 маротаба судланган.

871
0
UzNews.uz

Тошкентда бир нечта фуқаролар номига техника маҳсулотларини кредит эвазига харид қилган 1986 йилда туғилган аёл, 1995 ва 1996 йилда туғилган шериклари билан суд қилинди. Бу ҳақда Миллар дастурида маълум қилинди.

Аниқланишича, пулга муҳтож бўлган фуқаролар маиший техникаларни кредит эвазига ўзларининг номига судланувчилар учун олиб беришлари эвазига 300 минг сўмдан пул олган.

80 дан ортиқ фуқароларни чув туширган ушбу аёл бундан аввал ҳам 12 маротаба судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

"Фуқароларнинг номига кредит олиш билан шуғулланганман. Жиноят содир этганимни тан оламан. Мен билан бирга судланаётган 2 нафар эркакларни менинг шерикларим эмаслигини ҳам айтдим", - деди судланувчи аёл.

Суд ҳукмига кўра аёлга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 5 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Икки нафар судланувчи йигитларга эса 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

871
0