• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 23 апрел 2024

Қоида бузилгани ҳақида фото ва видео 48 соат ичида келмаса, жарима бекор бўлиши мумкин

Ҳайдовчилар қоидани бузганлиги ҳақида 48 соат ичида хабар берилмаса, жаримани бекор қилиш белгиланмоқда. Депутатлар қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

1018
0
Самарқанд ИИБ

Бугун, 23 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.

Шу кунгача жарима тўғрисидаги хабар бир неча ойлардан кейин ҳам хабар берилар эди.

1018
0