• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 9 январ 2024

Кучли чанг бўрони Бухоро аэропорти фаолиятини чеклади

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.

342
0
Uzbekistan Airports

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул-Бухоро йўналишида ТК-266 рейсини амалга ошираётган самолёт чанг бўрони туфайли белгиланган аэропортга қўна олмади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, экипаж Самарқанддаги муқобил аэродромга учишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан соат 15:20 да бортида 62 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY-23 рейсини амалга ошираётган самолёт Навоийдаги муқобил аэродромга йўл олди. Тошкент вақти билан соат 15:25 да бортида 139 нафар йўловчи бўлган самолёт Навоий аэропортига қўнди.

342
0