• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 6 март 2023

Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура "касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик" моддаси билан жиноят иши қўзғатди.

1020
0
UzNews.uz

Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарига кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Манноповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.

Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Маннопов 5 март куни эрталаб вафот этганди. Марҳумнинг дўстларининг сўзларига кўра, у бир кун аввал бассейнда сузиш чоғида бурнидан жароҳат олгани сабабли операция қилинган. Операция пайтида у комага тушиб, ўзига кела олмаган.

1020
0