• 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 994 сўм
    40.8
  • 14 054 сўм
    32.27
  • 159 сўм
    -0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 январ 2023

Ўзбекистонда ўтган йили 469 нафар шахс вояга етмаганларга зўравонлик қилди

23 нафар шахс 14 ёшга етмаганларнинг номусига теккан. 250 нафарга яқин киши эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган.

927
0
UzNews.uz

2022 йилда Ўзбекистонда 469 нафар одам вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган. Бу ҳақда Олий суд Ахборот хизмати маълумотларига таяниб, Сукут сақлама Telegram-канали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 23 нафар шахс 14 ёшга етмаган шахснинг номусига ва ундан тўрт баробар кўпи — 99 нафари ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш моддалари билан жазоланган.

249 нафар шахс 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган.

7 нафар шахс 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган. 91 нафар шахс ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилгани учун жазоланган.

927
0