• 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 27 октябр 2022

Эрон дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани рад этилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратлари йиғилаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

300
0
Reuters

Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Мудофаа саноати давлат қўмитаси муносабат билдирди.

"Мудофаа саноати давлат қўмитаси баъзи бир оммавий-ахборот воситаларида тарқатилаётган, гўёки Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда қўлланилаётган Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратларининг (жанговар дронлар) ишлаб чиқариш (йиғиш) майдони эканлиги тўғрисидаги хабарларни қатъий инкор этади.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳозирги кунга қадар ҳеч қачон Эрон томони билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаганлигини ва ҳозирги кунда ҳам ишлаб чиқармаётганини маълум қилади", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ОАВ орқали текширилмасдан туриб тарқатилаётган бу каби хабарлар жамоатчилик эътиборини ёлғон маълумотлар билан чалғитиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстона муносабатларига салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

300
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш