• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 27 август 2022

ДТМ мандат натижаларини эълон қилди

Натижаларни 6 хил усулда билиш мумкин.

5075
0
UzNews.uz

Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилди. Натижаларни қуйидаги усуллар билан аниқлаш мумкин.

1. My.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. Мandat.dtm.uz сайти орқали:

3. СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитурийентнинг ID-рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитурийентнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot

@e_dtm_mandat1bot

@e_dtm_mandat2bot

@e_dtm_mandat3bot

@e_dtm_mandat4bot

5. QR-код орқали:

Aбитурийент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

6. Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

5075
0