Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда компаниядаги UzNews.uz манбаси хабар дерди.
Унга кўра, тайинловга қадар шу жамиятда бошқарма бошлиғи бўлган Туляганов Шавкат Комилович бошқарув раисининг капитал қурилиш бўйича ўринбосари;
— Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари бўлган Абдуллаев Сардор Махмуджонович бошқарув раисининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари;
— Тайинловга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти мудири бўлган Мирусманов Боходир Мирхосилович Uzbekistan Airports бошқарув раисининг бошқарув раисининг кадрлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.