• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 27 апрел 2021

Ўзбекистонда ўртача ойлик 2,8 млн сўмни ташкил қилмоқда

Ўртача ойликнинг энг паст миқдори соғлиқни сақлаш соҳасида (2,04 млн сўм) кузатилди.

3152
0
UzNews.uz

2021 йил январь-март ойида корхона ишчиларининг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 2,87 млн сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3% юқори. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида келтирилмоқда.

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқориси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида (6,46 млн сўм), ахборот  ва алоқа (4,83 млн сўм) соҳасида, энг ками – таълим (2,24 млн сўм) ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида (2,04 млн сўм) қайд этилган.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.

3152
0