• 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 254 сўм
    -30.89
  • 14 516 сўм
    1.49
  • 148 сўм
    -0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 16 июн 2021

Мухлисларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман — Вадим Aбрамов

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

1042
0
ЎФА

Ўзбекистон МТЖ Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мухлислардан узр сўради.

“Саудия Aрабистонини табриклайман. Жаҳон чемпионатига йўлланма олишини тилайман. Бизнинг жамоани кўпчилик мухлисларимиз қўллаб қувватлашди. Уларнинг ишончини оқлай олмаганимиз учун узр сўрайман.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатоим. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин. 

Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик. Шунга қараб қанотларни кучайтирдик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди”, - деди Вадим Абрамов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Саудия Арабистонига 0:3 ҳисобида ютқазганидан кейин 2022 йилги Жаҳон чемпионати билан хайрлашди.

1042
0