• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 29 ноябр 2021

Самарқандда 13 ёшли қиз онасининг жазманидан ҳомиладор бўлиб қолгани маълум бўлди

Онаси билан бир хонадонда яшаган эркак уни 2 йилдан бери зўрлаб келган.

2961
0
Видеодан кадр

Aввалроқ Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбат чоғида, мактаб ўқувчиси 5 йилдан бери онаси билан бирга яшаб келаётган эркак томонидан алданиб қолганини тан олди. Бу ҳақда Самарқанднинг СТВ телеканали эфирида маълум бўлди.

Вояга етмаган қиз, хонадоши уни 11 ёшидан бошлаб мунтазам равишда зўрлаб келганини айтди.

Қайд этилишича, қизнинг ҳомиладорлигидан биринчи бўлиб холаси хабар топган ва тегишли идораларга мурожаат қилган. Эртаси куни ултратовуш текшируви натижалари вояга етмаган қизнинг ҳомиладорлигини тасдиқлади. Ҳозирда қизнинг 26 ҳафталик ҳомиласи бор.

Мактаб директорининг сўзларига кўра, таълим муассасаси маъмурияти ўқувчининг аҳволидан шубҳаланмаган. Ҳатто қизнинг синфдошлари ҳам ҳомиладорлигини сезишмаган.

"Қизнинг онаси ичкиликка ружу қўйган. Қизнинг синф раҳбари онаси билан бир неча бор у ҳақида гаплашган. Унинг онаси ҳар доим маст ҳолатда бўлар эди", - деди мактаб директори.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2961
0