2020 йил 1 мартдан бошлаб туну-кун ишлайдиган, санитария нормаларига жавоб берадиган ҳожатхоналар билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтиб ўтилган.
"Мавжуд бўлган 4000дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг 20 фоизигина санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланган. Бу эса фуқаролар ва сайёҳларнинг кўплаб шикоятларига сабаб бўлмоқда", - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари эгаларига савдо шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул Wi-fi зоналари ташкил қилишга кўрсатма берилган.