• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Кеча, 09:40

Сурхондарёда Gentra автомашинаси ЙТҲга учраши натижасида 4 нафар йигит ҳалок бўлди

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб автомашина бошқарган йигит 4 нафар синфдошларининг вафот этишига сабаб бўлган.

366
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 3 июль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Gentra автомашинаси ЙТҲга учрашиши оқибатида автомашина салонида бўлган 4 нафар йигит ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, 2006 йилда туғилган йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан 4 нафар синфдошини машинага ўтқазиб, автомобилни бошқарган. Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа келиб урилган.

"Тезлик керак эмас экан. Автомобилнинг эгаси менга ювиб келгин деб берганди. Автомобилнинг балони ёрилиб кетдими билмай қолдим, руль ўнг томонга тортиб кетди," - деди ҳайдовчи.

366
0

Изоҳ