• 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 16:39

Ўзбекистонда халқаро аэропортлар 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади

Солиқ имтиёзлари натижасида тежалган маблағлар аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилади. Шунингдек, мамлакатдаги ҳаво кемалари сонини 2030 йилгача камида 250 тага етказиш режалаштирилмоқда.

86
0
uznews.uz

Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар 2030 йилга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев транспорт-логистика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.

Давлат раҳбари ушбу чора мамлакат халқаро аэропортларининг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилганини таъкидлади.

Бунда солиқ имтиёзлари натижасида тежалган барча маблағларни аэропорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтириш мажбурий шарт этиб белгиланади.

Шунингдек, маҳаллий учувчиларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш мажбуриятини зиммасига олган авиакомпанияларни қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам тақдим этилди.

Жумладан, бундай авиакомпаниялар томонидан жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Уларга рухсатнома бериш йиғими миқдори эса 30 бараварга камайтирилади.

Яратилаётган шароитлар ҳисобига мамлакатдаги ҳаво кемалари сонини 2027 йилда 150 тага, 2030 йилга қадар эса камида 250 тага етказиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Халқаро фуқаро авиацияси университетини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

Янги олий таълим муассасасини Янги Тошкент ҳудудида жойлаштириш учун 20 гектар ер ажратиш режалаштирилган. Ушбу ҳудудда замонавий кампус, ўқув-симуляция ва илмий-тадқиқот марказлари барпо этилади.

86
0

Изоҳ