Бу ҳақда 27 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт-логистика соҳасидаги инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилинди.
Айни пайтда Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда 1300 гектар майдонда янги халқаро аэропорт қурилиши давом этмоқда.
Аэропортга туташ ҳудудда қиймати 5 млрд доллар бўлган йирик Aerocity лойиҳаси амалга оширилади. Унда ягона бизнес, савдо, логистика ва турар жой инфратузилмаси яратилади.
Президент ҳудуднинг мастер-режасини 2027 йил 1 июлга қадар ишлаб чиқиш ва уни маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларга тақдим этишни топширди.
Қайд этилишича, 2026 йил якунига қадар Ўзбекистонда йўловчи авиақатновлари ҳажми 17 млн кишига етиши кутилмоқда. Келгуси йилларда эса бу кўрсаткични 25 млн нафарга етказиш режалаштирилган.
Изоҳ