• 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:51

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 10-20 даража илиқ бўлади

Ўтган кунларда кузатилган жуда илиқ об-ҳаводан сўнг ҳарорат ноябрь охири учун хос бўлган меъёрий қийматларгача пасаяди. Айрим ҳудудларда шамол кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

60
0
uznews.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Фарғона водийсининг шимолида ва эрталаб Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража, жанубда эса 17-20 даража илиқ бўлади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Шимолда ва Фарғона водийсида шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда эса 20-22 м/с гача етиши ва чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 27 ноябрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 28-29 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 4-6 даража, кундуз кунлари 13-15 даража илиқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

60
0

Изоҳ