• 11 988 сўм
    -2.65
  • 13 115 сўм
    -22.09
  • 145 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 988 сўм
    -2.65
  • 13 115 сўм
    -22.09
  • 145 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:25

Президент Мисрдаги ёнғин қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср пойтахти Қоҳирада автоҳалокат оқибатида юзага келган кучли ёнғин натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига таъзия йўллади.

79
0
elbalad.news

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Маълумот учун, Қоҳирадаги Варрак маҳалласида ёнилғи ташувчи цистерна иштирокидаги автоҳалокатдан сўнг кучли ёнғин содир бўлган. Аланга атрофдаги автомобилларга ҳам тарқалган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган. Шунингдек, 20 дан ортиқ автомобиль ва мотоцикл ёниб кетган.

79
0

Изоҳ