Ҳужжатни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари — «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори Давронжон Адилов ҳамда ЁТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов имзолади.
Томонлар умумий қиймати 2,5 млрд доллар бўлган саккизта устувор лойиҳани белгилаб олди. Улар орасида метро линиялари, спорт ва тиббиёт мажмуаларини қуриш, коммунал инфратузилмани ривожлантириш ҳамда кўп функцияли шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга ошириш бор.
Изоҳ