• 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:32

Tashkent Cityда дайди ҳайвонларни боқиш тақиқланади, назоратсиз қолдирилган уй ҳайвонлари эса тутилади

Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази учун таклиф этилаётган янги қоидалар лойиҳасида умумий фойдаланиш ҳудудларида қаровсиз ҳайвонларни боқишни тақиқлаш назарда тутилган.

82
0
uznews.uz

Шунингдек, қаровсиз ёки боғичсиз қолдирилган уй ҳайвонлари бўйинбоғ ва идентификация рақами кўрсатилган жетонга эга бўлса ҳам тутилиши мумкин. Эгалари ҳайвонларни махсус хизматлардан беш кун ичида олиб кетиши керак бўлади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази бинолари ва ободонлаштирилган ҳудудларидан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартибини тасдиқлашга оид низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Низомнинг алоҳида бўлими уй ҳайвонларини сақлаш ва сайр қилдириш талабларига бағишланган.

Жумладан, уй ҳайвонларини хизмат кўрсатувчи ташкилотда мажбурий рўйхатдан ўтказиш ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш таклиф этилмоқда.

Аҳоли қўшнилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилот розилиги билан бир турдаги биттадан ортиқ бўлмаган уй ҳайвонини сақлаши мумкин. Бунда ҳайвонлар қутуриш касаллигига қарши профилактик эмлашдан ўтказилиши, эгалари эса соат 22:00 дан 08:00 гача тинчликни таъминлаши шарт.

Tashkent City ҳудудида қуйидагиларни тақиқлаш таклиф этилмоқда:

• уй ҳайвонларини умумий фойдаланиш жойларида, таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;

• ҳайвонлар билан дўконлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг савдо ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларига кириш;

• ҳайвонларни бассейнлар, фавворалар ва одамлар кўп тўпланадиган бошқа жойларда чўмилтириш ва ювиш;

• 14 ёшга тўлмаган болалар ҳамда маст ҳолатдаги шахслар томонидан ҳайвонларни сайр қилдириш;

• ҳайвонларга тан жароҳати етказиш, шунингдек, жароҳатланган ёки ўлган ҳайвонларни ташлаб кетиш;

• санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматлари рухсатисиз ҳайвонларни сақлаш.

Уй ҳайвонларини сайр қилдиришда боғич ва/ёки махсус мосламалардан фойдаланиш талаб этилади. Ҳайвоннинг бўйинбоғида идентификация рақами кўрсатилган жетон бўлиши керак.

Тажовузкорлик кўрсатиш хавфи юқори бўлган итлар ва бошқа ҳайвонларни очиқ ҳудудларда узунлиги икки метргача, жамоат жойларида эса бир метргача бўлган боғичда ва намордник ёки бошқа махсус мослама билан сайр қилдириш лозим.

Боғич ва намордниксиз сайр қилдиришга фақат бунинг учун махсус ажратилган майдончаларда рухсат берилади. Бунда эгаси ҳайвоннинг қочиб кетиши ёки одамлар ва бошқа ҳайвонларга ҳужум қилишининг олдини олиши шарт.

Қаровсиз қолдирилган ёки боғичсиз юрган уй ҳайвонлари зотидан қатъи назар, ҳатто бўйинбоғ, жетон ёки намордник таққан бўлса ҳам тутилиши мумкин.

Тутилган ҳайвонлар махсус хизматларда беш кун давомида сақланади. Эгалари ветеринария паспортини тақдим этиш ва сақлаш харажатларини тўлаш орқали уларни қайтариб олиши мумкин.

Бундан ташқари, умумий фойдаланиш ҳудудларида қаровсиз уй ҳайвонларини боқиш бутунлай тақиқланиши белгиланмоқда. Бундай ҳайвонлар пайдо бўлган тақдирда, хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки ҳайвонларни тутиш хизматига зудлик билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Лойиҳа муҳокамаси 10 декабрга қадар давом этади.

82
0

Изоҳ