Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўзбек айвонлари жуда чиройли эканини таъкидлади. У ўтган ҳафта айвонларнинг тақдимот маросимида Marine One вертолётида учиб ўтиш шарафига муяссар бўлганини, маросимда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва АҚШ ички ишлар вазири Даг Бургум иштирок этганини ёзди.
Унинг қайд этишича, ўзбек усталари бир неча ой давомида оилаларидан узоқда бўлиб, оғир об-ҳаво шароитида 200 йиллик тоғ ёнғоғи дарахтларидан айвонларни маҳорат билан ясаган.
Трамп совғани шахсий мулк сифатида сақлаб қолиш ўрнига, уни жамоатчиликка тақдим этишга қарор қилган. Айвонлар Вашингтондаги Тайдл-Бейсин ҳудудида, Жефферсон мемориали ва Вашингтон монументи манзараси кўринадиган жойда ўрнатилган.
Унинг фикрича, бир йилдан сўнг Қаҳрамонлар миллий боғи очилганда, мазкур айвонлар никоҳ таклифлари, дипломатик қабуллар, Сакура гуллаши фестивалида фотосессиялар ва кундалик ташрифлар учун Вашингтондаги энг машҳур масканлардан бирига айланади.
Трамп, шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси ва АҚШ Миллий парклар хизматига ўзбек усталари билан ҳамкорликдаги ишлари учун миннатдорлик билдирган.
Изоҳ