Битим доирасида 252,5 млн доллар маблағ Ўзбекистонга қайтарилиши кўзда тутилган. Бу маблағлар «Ишонч – 2030» (Uzbekistan Vision 2030 Fund) траст жамғармаси орқали мамлакат аҳолиси манфаатлари учун сарфланади.
Маблағларни тақсимлаш стратегиясининг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Симоне Гигер ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Мал томонидан имзоланган.
Маблағлар соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги дастурларга йўналтирилади. Хусусан, болалар ва ўсмирларга тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликларни эрта аниқлаш, айрим онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ва таълимга рақамли технологияларни жорий этиш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар, айниқса, қишлоқ ҳудудлари ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Маблағларни тақсимлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида шаффофлик, ҳисобдорлик ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш белгиланган.
Изоҳ