• 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 991 сўм
    -12.39
  • 13 137 сўм
    -19.57
  • 146 сўм
    -0.5
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:52

Ўзбекистон ва Иордания стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди

Амманда ўтказилган олий даражадаги музокаралар якунида икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

98
0
prezident.uz

24 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайн иштирокида олий даражадаги музокаралар якуни бўйича икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди. Шунингдек, стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур давлатлараро ҳужжатлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

Бундан ташқари, имтиёзли савдо, жиноят ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам, маданият ва креатив индустриялар, миллий кутубхоналар, ҳужжатлар ва архивлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика ҳамда сув ресурсларини бошқариш соҳаларида битим ва англашув меморандумлари имзоланди.

Шунингдек, иқтисодий дипломатия, тоғ-кон саноати ва геология, уй-жой қурилиши ва шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори воситалари назорати, тиббий хизматлар ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадида Тошкент ва Амман шаҳарлари, шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Петра туристик ҳудуди ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар алмашилди.

Давлат ташрифи доирасида жами 19 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди ва имзоланди. Ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

98
0

Изоҳ