Маълум қилинишича, фуқаро А.В. қалбаки 10 250 АҚШ долларини фуқаро Р.З.га 7 000 доллар эвазига сотган пайтда қўлга олинган.
Тадбир Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ