Низомга кўра, субсидиялар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратилади. Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойи жойлашган ҳудудда қурилган квартиралар учун йўналтирилади.
Субсидия олиш учун ариза Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади. Ариза берувчининг мезонларга мослиги ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади.
Жумладан:
– ариза берувчи ва турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромади белгиланган мезонларга мос бўлиши; – ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида республиканинг барча ҳудудлари бўйича сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи асосидаги турар жой бўлмаслиги; – маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида камида 3 йиллик иш стажи мавжудлиги; – шу соҳаларда фаолият юритиш учун сўнгги 3 йилда лицензияга эга бўлгани ва бошқа талаблар.
Субсидия бир оилага фақат бир марта берилади. Субсидия ажратилгани тўғрисида хабарнома олган талабгор бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш учун қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер билан шартнома тузади.
Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия ўтказилган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланилмаса, банк уни республика бюджетига қайтаради.
Изоҳ