Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмасининг норасмий ходими тегишли рухсатномага эга бўлмай туриб, 2 нафар фуқарони Саудия Арабистонига “Умра” зиёратига юбориш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 2 450 АҚШ доллари олаётган пайтда моддий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Ноқонуний фаолият юритаётган туристик фирма ходими 4 нафар фуқарони “Умра” амалларини бажариши учун муборак сафарга юбориш эвазига 4 400 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у отаси билан бирга 4 300 АҚШ доллари олаётган пайтда ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ