• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:35

Ўзбекистонда 9 ойда 420 мингдан ортиқ киши маъмурий жазога тортилди

Уларнинг 340 мингдан ортиғи жаримага тортилган, 77 мингдан зиёд шахс эса маъмурий қамоққа олинган.

30
0
uznews.uz

Олий суд матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойида жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судларининг тергов судьялари томонидан 662 237 нафар шахсга нисбатан 549 231 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.

Шундан 420 245 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган. Жумладан, 340 986 киши жаримага тортилган, 77 309 киши маъмурий қамоққа олинган. Тарафларнинг ярашуви муносабати билан 71 450 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар энг кўп Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида кўриб чиқилган.

Кўриб чиқилган ишларнинг асосий қисми майда безорилик, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, лицензиясиз йўловчи ташиш, ҳақорат қилиш ва жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликларга тааллуқли бўлган.

Шунингдек, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, совуқ қурол ёки шундай қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган буюмларни олиб юриш ҳамда электр, иссиқлик энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича ҳам ишлар кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, апелляция тартибида 7 656 нафар шахсга нисбатан 6 804 та иш кўриб чиқилган. Кассация тартибида эса 10 656 нафар шахсга оид 10 152 та иш кўриб чиқилган. Натижада қуйи судларнинг бир қатор қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган.

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 955 нафар шахсга нисбатан 918 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.

30
0

Изоҳ