• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:50

Андижонда ҳоким ўринбосари ва кадастр ходими аукционда ёрдам бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилди

Мансабдор шахслар тадбиркорга туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн-аукцион орқали арзонлаштирилган нархда сотиб олишга ёрдам беришни ваъда қилган.

66
0
видеодан кадр

ДХХ матбуот хизмати маълумотига кўра, Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатаси туман филиали мансабдор шахси ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган.

Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн-аукцион орқали арзон нархда сотиб олишга кўмаклашиш ва уни тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахслар олдиндан келишилган пулнинг 30 минг долларини воситачи орқали олаётган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» ва «г» бандлари (фирибгарлик), шунингдек, 28-модда орқали 211-модда 3-қисми «а» банди (ўта кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

66
0

Изоҳ