• 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 974 сўм
    -20.08
  • 13 432 сўм
    12.26
  • 145 сўм
    -1.21
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 08:21

Тошкент аэропортида хориждан олиб келинаётган телефонлар божхона расмийлаштируви вақтинча тўхтатилди

Бунга мобил қурилмаларнинг IMEI идентификаторларини текшириш ва уларнинг қонуний олиб кирилганини аниқлаш билан боғлиқ масалалар сабаб бўлган. Божхона қўмитаси ушбу жараённи қисқа муддатларда қайта тиклаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

62
0
uznews.uz

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилишича, сўнгги вақтларда IMEI кодларини сохталаштириш, бошқа қурилмаларга тегишли идентификаторлардан фойдаланиш ва бир қурилма маълумотлари орқали бошқа телефонларни қонунийлаштиришга уринишлар кўпайган.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан 185 та ҳолатда қиймати 8,8 млрд сўмлик 1 185 дона уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинган.

Божхона қўмитаси IMEI-1 ва IMEI-2 кодлари битта қурилмага тегишли эканини ҳамда улар бўйича аввал тармоқ ҳодисаси содир бўлганини аниқлаш махсус билим ва ихтисослик талаб қилишини таъкидлади.

Шу сабабли, «Тошкент» халқаро аэропорти орқали хориждан олиб кирилаётган мобил қурилмаларнинг божхона расмийлаштируви тегишли масалаларга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча тўхтатилган.

Қўмита тегишли идоралар билан ҳамкорликда телефонларнинг IMEI идентификаторларини текшириш ва расмийлаштириш тартибини аниқлаш бўйича чоралар белгиланганини билдирди. Масалалар қисқа муддатларда ҳал қилиниб, божхона расмийлаштируви белгиланган тартибда давом эттирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда телефонлар 30 кунгача сақлаб турилиши ва бир кун ичида экспертизасиз расмийлаштириш учун қўшимча тўлов жорий этилгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қўмита тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақирди.

Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди. У фуқароларни коррупциявий ҳолатлар ёки саволлар юзасидан 11-08 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишга чақирди.

62
0

Изоҳ