Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга амалий ташрифи доирасида Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашди. Суҳбатда жорий йилнинг 2–3 июль кунлари Ўзбекистон Президентининг Грузияга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Ўзбекистонда грузиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган рақамли банк ҳам фаолият юритмоқда.
Томонлар савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси, туризм, транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича келишиб олди.
Изоҳ