Иситиш мавсуми бошланишидан олдин печлар ва газ жиҳозларини текшириш, мўрилар, дудбуронлар ҳамда шамоллатиш тизимларининг тозалигига эътибор қаратиш лозим. Носоз ёки ўзбошимчалик билан ўзгартирилган иситиш ускуналаридан фойдаланиш инсон саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.
Газ ва электр жиҳозларидаги носозликларни мустақил бартараф этиш, шунингдек, тегишли билим ва сертификатга эга бўлмаган усталар хизматидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бундай ишларни газ ва электр таъминоти идоралари мутахассисларига топшириш керак.
Иситиш жиҳозларини назоратсиз қолдирмаслик, хоналарни мунтазам шамоллатиш ва тунги вақтда уларни ўчириб қўйиш ҳам муҳим. Кўп квартирали уйларда шамоллатиш каналларидан печларнинг дудбурони сифатида фойдаланиш ёки уларни беркитиш тақиқланади.
Шунингдек, одамлар тунаб қоладиган ижтимоий соҳа ва қурилиш объектларида хавфсиз иситиш чоралари кўрилиши, қозонхоналарда эса махсус курсларда ўқитилган ходимлар ишлаши зарурлиги таъкидланди.
Изоҳ