• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:27

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиладиган U-20 жаҳон чемпионати саналари эълон қилинди

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2027 йил 17 сентябрдан 9 октябрга қадар ўтказилади. FIFA мусобақа ўйинларига чипта харид қилишни истаган мухлислар учун дастлабки рўйхатдан ўтишни ҳам бошлади.

92
0
УФА

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 22 октябрь куни Кенгаш бюроси йиғилишида Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда мезбонлик қиладиган U-20 жаҳон чемпионатининг саналарини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Мусобақа 2027 йил 17 сентябрдан 9 октябрга қадар давом этади. Унда 24 та ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради.

Шунингдек, FIFA мусобақа учрашувларини стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар учун дастлабки рўйхатдан ўтиш имкониятини очди. Бунинг учун FIFA’нинг расмий сайтидаги FIFA.com/tickets бўлими орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Шундан сўнг чипталар савдоси бошланиши ҳақида хабарномалар олиш имкони бўлади. Ҳозирча чипталар нархи ва уларни сотишнинг аниқ санаси эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Озарбайжон 2025 йил октябрь ойида U-20 жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган. 2026 йил 16 октябрда эса FIFA мусобақанинг расмий рамзлари ва «U Shape The Game» шиорини тақдим этган.

Келгуси чемпионат мусобақа тарихидаги 25-жаҳон биринчилиги бўлиб, 1977 йилда Тунисда ўтказилган илк турнирнинг 50 йиллигига бағишланади.

92
0

Изоҳ