• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:12

Ўзбекистонликларнинг хорижда ўқиш учун сафарлари учдан бирга қисқарди

Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқароси хорижга ўқиш мақсадида борган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 минг нафарга ёки 33 фоизга кам.

67
0
uznews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида хорижда таълим олиш учун энг кўп Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонга борган — 5 534 нафар. Жорий йилда эса биринчи ўринни Россия эгаллаган.

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар қуйидагилар:

  • Россия — 3 847 нафар;
  • Қирғизистон — 2 809 нафар;
  • Жанубий Корея — 2 118 нафар;
  • Туркия — 1 818 нафар;
  • Хитой — 1 248 нафар;
  • Қозоғистон — 1 112 нафар;
  • Тожикистон — 904 нафар;
  • Буюк Британия — 784 нафар;
  • Германия — 374 нафар;
  • АҚШ — 231 нафар;
  • бошқа давлатлар — 1 277 нафар.
67
0

Изоҳ