• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:30

Зироат Мирзиёева оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тармоққа раҳбарлик қилади

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева оғир касалликларга, жумладан, онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Глобал тармоқ раиси этиб икки йил муддатга сайланди. Янги халқаро тармоқ давлат раҳбарларининг рафиқалари ва турмуш ўртоқларини бирлаштиради.

60
0
t.me/zaminfoundation

Самарқандда «Болалар фаровонлигига инвестициялар: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли ривожланиш сари» жаҳон саммити доирасида болалар онкологиясига бағишланган «Соғайишдан ҳаёт сифатига» мавзусидаги II халқаро конгресс бўлиб ўтди. Бу ҳақда Zamin жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкологлар мактаби вакиллари, хорижий университет клиникалари, етакчи тиббиёт марказлари, илмий доиралар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.

Конгрессда Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ҳам нутқ сўзлади. У халқаро ҳамжамият, ҳукуматлар, олимлар ва гуманитар ташкилотларни аниқ ва кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга ошириш учун бирлашишга чақирди.

«Касаллик ва азоб-уқубатлар сиёсий чегаралар, миллат ёки даромад даражасини тан олмайди. Келинг, фаровон келажак йўлида бирлашайлик, токи бирорта ҳам бола ва бирорта ҳам оила ўз дарди билан ёлғиз қолмасин», — деди Зироат Мирзиёева.

Шунингдек, АҚШдаги St. Jude болалар тадқиқот шифохонаси вице-президенти ва St. Jude Global директори Карлос Родригес-Галиндо оғир касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Глобал тармоқ ташкил этилганини эълон қилди.

Янги тармоқ оғир ва ҳаёт учун хавфли касалликларга, жумладан, онкологик хасталикларга чалинган болаларга ёрдам бериш мақсадида давлат раҳбарларининг рафиқалари ва турмуш ўртоқларини бирлаштиради. У халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш учун майдон бўлиб хизмат қилади.

Глобал тармоқ раиси этиб икки йил муддатга Зироат Мирзиёева сайланди. Унинг лавозимга киришиш маросими болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс доирасида бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, мазкур қарор Ўзбекистонда болалар онкологияси хизматини ривожлантириш борасида эришилган натижалар, шунингдек, Зироат Мирзиёеванинг онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳар бир боланинг ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратишдаги фаол ролини эътироф этиш ифодаси сифатида қайд этилди.

60
0

Изоҳ