• 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 00:25

Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш хизматлари нархи 5 бараварга арзонлаштирилди

Ўзбекистонда Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ хизматлар нархи 22 млн сўмдан 4,4 млн сўмга туширилди. Шунингдек, йил охиригача Европа давлатлари, Россия ва араб мамлакатларига ташкилий тартибда ишга жойлаштириш хизматлари бепул кўрсатилади.

31
0
Reuters

Миграция агентлиги фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш билан боғлиқ хизматлар тарифларини сезиларли даражада пасайтирди. Янги тарифлар 2026 йил 20 октябрдан кучга кирди ва шу санадан бошлаб тузилган шартномаларга нисбатан қўлланилади.

Агентлик директорининг 19 октябрдаги буйруғи билан хорижга кетишдан олдинги тайёргарлик ва мослашув, шунингдек, ишга жойлаштириш хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланган.

Жумладан, Жанубий Кореяга E-9 визаси асосида ишга юбориладиган фуқаролар учун хизмат ҳақи аввалги 50 БҲМдан (22 млн сўм) 10 БҲМга (4,4 млн сўм) туширилди. Бу тўловнинг беш баравар камайганини англатади.

E-7 визаси асосида ишга жойлаштириладиган фуқаролар учун ҳам хизмат ҳақи 10 БҲМ этиб белгиланди.

Европа давлатлари, Россия ва араб мамлакатларига Миграция агентлиги орқали ташкилий тартибда ишга жойлаштириш хизматлари эса 2026 йил 31 декабргача бепул кўрсатилади. Бунда хорижий иш берувчилар билан тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳолларда хизмат харажатлари иш берувчи ташкилотлар томонидан қопланиши мумкин.

Бошқа айрим давлатларга ишга жойлаштириш хизматлари учун ҳам янги тарифлар белгиланди. Хусусан:

  • Беларусь — 44 минг сўм;
  • Россиядан ташқари МДҲ давлатлари ва Монголия — 440 минг сўм;
  • Грузия — 880 минг сўм;
  • Туркия — 1 млн 320 минг сўм.

Японияга ишга жойлаштириш бўйича ҳам алоҳида тарифлар белгиланди. Технологиялар, гуманитар билимлар ва халқаро муносабатлар йўналишлари бўйича олий таълим муассасалари битирувчилари учун хизмат ҳақи 440 минг сўмни ташкил этади.

Малакали мутахассислар ва техник стажировка дастурлари доирасида Японияга ишга юбориш хизматлари учун эса 4 млн 400 минг сўм тўланади.

Қайд этилишича, мазкур тарифлар фақат Миграция агентлиги кўрсатадиган хизматларга тааллуқли. Виза расмийлаштириш, авиачипта, тиббий кўрик ва бошқа харажатлар тегишли дастур ҳамда меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ алоҳида тўланиши мумкин.

Шунингдек, 2026 йил 20 октябргача тузилган шартномаларга янги тарифлар татбиқ этилмайди.

31
0

Изоҳ