• 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 012 сўм
    -32.42
  • 13 467 сўм
    -58.03
  • 145 сўм
    -0.13
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:26

Туркия халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини топширди

Катта миқдорда фирибгарлик содир этганликда айбланаётган фуқаро Истанбулда қўлга олиниб, Ўзбекистоннинг суд органларига топширилди.

103
0
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида Истанбул шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу фуқаро аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Белгиланган тартибда у Ўзбекистоннинг суд органларига топширилди.

Ҳозирда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

103
0

Изоҳ