• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:42

Марко Рубио ва Саида Мирзиёева Самарқанддаги Регистон майдонига борди

АҚШ Давлат котиби Самарқанднинг халқаро савдо маркази сифатидаги тарихий аҳамиятини таъкидлаб, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилаётганини билдирди.

46
0
t.me/SShMirziyoyeva

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанддаги машҳур Регистон майдонида бўлди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Журналистлар билан суҳбатда Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдонинг муҳим марказларидан бири бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.

«Бу ажойиб мамлакат. Сўнгги ўн йил давомида иқтисодий ўсиш ва фаровонлик борасида эришилган натижалар ҳайратланарли. Биз ҳамкорликда ишлаш имкониятларини аниқлашни истаймиз ва бу ерга айнан шу мақсадда келдик», — деди Марко Рубио.

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш суръатлари, келгусидаги салоҳияти ва хорижий сайёҳларнинг мамлакатга қизиқиши ортиб бораётганини ҳам қайд этди.

«Бу иқтисодий ривожланишнинг ажойиб уйғунлиги. ЯИМ ўсиш суръати йилига қарийб 8 фоизни ташкил этмоқда. Биз бу жараённи қўллаб-қувватлаш ва уни давом эттиришга ҳисса қўшишни истаймиз. Менимча, сизларда улкан имкониятлар бор. Агар келгуси ўн йил ҳам аввалги ўн йил каби самарали бўлса, бу жой янада ажойиб масканга айланади. Мамлакатга келаётган сайёҳлар сони мени ҳайратда қолдирди. Уларнинг сони шунчалик кўплигини кутмагандим», — деди у.

Саида Мирзиёева эса АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга илк ташрифи айнан Самарқанддан бошлангани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

46
0

Изоҳ