• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:03

Бухорода Malibu ҳайдовчиси давлат рақамини ечиб, шаҳар ичида 200 тезликда ҳаракатланди — видео

Бухоро шаҳрида Malibu-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси давлат рақам белгиларини ечиб олиб, тезликни соатига 201 километргача оширгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

81
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳайдовчи тезлик чеклови 60 км/соат этиб белгиланган шаҳар кўчаларида автомобилни 201 км/соат тезликда бошқарган. Унинг ёнида бўлган дўсти эса ушбу ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қоидабузар ҳайдовчи ва автомобиль аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128³-моддаси 4-қисми ҳамда 125-моддаси 5-қисмига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳайдовчи содир этган қилмишидан афсусда эканини билдириб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтган.

Маълумот учун, белгиланган тезликни сезиларли даражада ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача, давлат рақам белгиларисиз транспорт воситасини бошқариш эса 5 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.

81
0

Изоҳ