• 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 847 сўм
    37.38
  • 13 241 сўм
    34.69
  • 139 сўм
    0.8
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 18:25

Тошкентда автобусда аёлга тегажоғлик қилган эркак 3 суткага қамалди

28 ёшли эркак 93-автобусда аёлнинг белидан пастроқ қисмига қўл теккизган. Судда у бу ҳолат йўловчилар кўплиги сабабли тасодифан юз берганини айтган.

94
0
uznews.uz

Миробод тумани жиноят ишлари бўйича суди 28 ёшли А. Т.га нисбатан жинсий шилқимлик қилиш билан боғлиқ маъмурий ишни кўриб чиқди.

Иш материалларига кўра, эркак Юнусобод туманидаги Олой бозори яқинидаги бекатдан 93-автобусга чиққан. Автобус салонида у йўловчи М. М.нинг белидан пастроқ қисмига қўл теккизган.

Суд мажлисида А. Т. айбини тан олмаган. У автобус йўловчилар билан тўла бўлгани ва аёлга эҳтиётсизлик туфайли тегиб кетганини билдирган. Эркакнинг айтишича, у вазиятни тушунтиришга уринганида аёл бақира бошлаган. Шундан сўнг юраги оғриганини айтиб, автобусдан тушган ва «102» рақамига ўзи қўнғироқ қилган.

А. Т. суддан оилавий шароити оғирлиги ва оиласининг ягона боқувчиси эканини инобатга олиб, енгиллик беришни сўраган.

Суд уни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41¹-моддаси 1-қисми (жинсий шилқимлик қилиш) бўйича айбдор деб топиб, уч сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

Жазо тайинлашда суд эркакнинг қилмишидан пушаймон бўлгани, аввал маъмурий жавобгарликка тортилмагани ва оилавий шароитини ҳисобга олган.

94
0

Изоҳ