• 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 778 сўм
    5.5
  • 13 199 сўм
    -25.62
  • 138 сўм
    -2.79
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:19

Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси БААдан экстрадиция қилинди

Бирлашган Араб Амирликларидан халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди. Улар Интерпол каналлари орқали турли оғирликдаги жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирувга берилган.

93
0
Interpol

Қайд этилишича, экстрадиция Ўзбекистон ва БАА Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида амалга оширилган. Томонлар халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларни мамлакатга қайтариш бўйича мунтазам равишда ахборот алмашиб, ҳаракатларни мувофиқлаштириб келмоқда.

Жорий йил бошидан буён Интерпол ММБ ташаббуси билан БААдан Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган 16 нафар шахс экстрадиция қилинган.

Ҳозирда хорижда яшириниб юрган қидирувдаги шахсларнинг жойлашувини аниқлаш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

93
0

Изоҳ