Celebrity Residence — Нукус кўчасидан уч дақиқали масофада жойлашган премиум тоифадаги клуб уйи. Мажмуа ёпиқ ҳовлилар ва ўз клуб инфратузилмасига эга икки босқичдан иборат.
Биринчи босқич кадастрга эга бўлди. Харид расмийлаштирилгач, хонадон эгалари калитларни олиб, дарҳол таъмирлаш ишларини бошлашлари мумкин.
Биринчи босқич
Лойиҳани энди жойида баҳолаш мумкин — архитектурадан тортиб пардозлаш материалларининг сифати, лобби ва ободонлаштирилган ҳовлигача. Пардозлашда узоқ хизмат қиладиган премиум тоифадаги материаллардан фойдаланилган. Фасадлар замонавий ва дид билан ишланган, кечки ёритиш тизими эса бинонинг меъморий кўринишини янада чиройли намоён этади.
Ҳудудни кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор берилган. Ҳовли учун махсус буюртма асосида Италиядан дарахтлар олиб келинган, улар мажмуа ҳудудига кўрк бағишлаб, яшил, сокин ва шинам муҳит яратмоқда.
Мажмуа автомобиллардан холи ёпиқ ҳовли, фавворалар, болалар майдончалари ва воркаут зонасини ҳам ўзида жамлайди. Бундан ташқари, резидентлар учун кундалик ҳаётни янада қулай ва мароқли қиладиган клуб ҳудуди ҳам кўзда тутилган: коворкинг — ишлаш учун, замонавий чойхона — дўстлар ва қўшнилар билан учрашиш учун, энага хизматига эга ёпиқ болалар ўйин хонаси — турли ёшдаги болалар учун, банкет зали — тадбирлар учун, барбекю зонаси эса оилавий пикниклар учун. Шу билан бирга, ўнлаб ресторанлар очиладиган тижорат зонасида ҳам ишлар якунланмоқда.
Иккинчи босқич: кенгроқ танлов ва янги даража
Бироз кутишга тайёр бўлганлар учун Celebrity Residence иккинчи босқични таклиф қилади — бино қад ростлаган, унда пардозлаш ишлари ҳали давом этмоқда.
Иккинчи босқичнинг асосий афзаллиги — 1200 кв. м майдондаги кенг клуб ҳудуди. Унда бассейн, спа, сауна ва ҳаммом, фитнес-зал, коворкинг, кутубхона ҳамда дам олиш учун бошқа ҳудудлар кўзда тутилган. Ёпиқ ҳовли эса янада катта майдонга эга. 3500 кв. м дан ортиқ ҳудудда сайр қилиш ва дам олиш учун қулай жойлар ташкил этилиб, мажмуадаги клуб муҳити янада бойитилади.
2-босқичдаги хонадонларни 24 ойгача муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин.
Мажмуа сокин ва ёпиқ муҳит, ўзига хос меъморий услуб, шунингдек, ишлаш, спорт билан шуғулланиш ва дам олиш учун яратилган қулай жойларни бирлаштиради.
Биринчи босқич аллақачон кадастрга эга бўлганига қарамай, қурувчи харидорлар учун манфаатли харид шартларини сақлаб қолмоқда.
Харид шартлари ҳақида батафсил маълумотни қўнғироқ қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали ёки сотув офисига ташриф буюриб олишингиз мумкин.
Манзил: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор 7-тор кўчаси
Телефон: +998 99 730 11 11
Сайт: celebrity.uz
Instagram: @celebrity.residence
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ