• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:11

Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

2026 йил давомида режалаштирилган 14 та замонавий ҳаракат таркиби — жами 56 та вагон метро паркига олиб келинди.

57
0
Транспорт вазирлиги

Тошкент метрополитенида йўловчиларга қулай шароит яратиш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида ҳаракат таркибини янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил янги ўқув йили бошлангунига қадар режалаштирилган барча 14 та ҳаракат таркиби метро вагони паркига олиб келинган.

Янги поездларнинг харид қилиниши натижасида Тошкент метрополитени вагон паркининг қарийб 70 фоизи янгиланди.

Ҳозирда янги авлод ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда. Бунинг натижасида, айниқса, куннинг тиғиз вақтларида поездлар ҳаракати оралиғи қисқартирилган.

Куннинг тиғиз вақтларида поездлар:

- Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқалик;
- Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқалик;
- Юнусобод йўналишида — 4 дақиқалик;
- Ер усти ҳалқа йўналишида — 7–8 дақиқалик интервал билан ҳаракатланмоқда.

57
0

Изоҳ