Президент қарори билан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Янги тартиб I тариф гуруҳига кирувчи истеъмолчиларга, жумладан йирик саноат корхоналари, бюджет ташкилотлари ҳамда уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга тааллуқли.
Амалдаги тартибга кўра, электр энергияси учун тўлов сутка вақтига қараб фарқ қилади:
- 06:00–09:00 ва 17:00–22:00 — юқори тариф, 1,5 коэффициент билан;
- 09:00–17:00 — умумий тариф бўйича;
- 22:00–06:00 — 1,5 пасайтирувчи коэффициент билан.
Янги тартибга кўра эса:
- 06:00–09:00 ва 17:00–22:00 — 1,5 оширувчи коэффициент сақланади;
- 09:00–17:00 — 1,5 пасайтирувчи коэффициент қўлланади;
- 22:00–06:00 — электр энергияси умумий тариф бўйича ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 июндан I тариф гуруҳи истеъмолчилари учун электр энергиясининг умумий тарифи ҚҚС билан 1 кВт/соат учун 1 100 сўм этиб белгиланган.
Шунга кўра, юқори талаб даврида 1 кВт/соат 1 650 сўм, пасайтирувчи коэффициент қўлланганда эса тахминан 733,3 сўмни ташкил этади.
Изоҳ