• 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:40

Прокурор ва терговчиларнинг қамоқ ва уй қамоғи бўйича айрим ваколатлари тергов судьясига ўтказилади

Прокурор, суриштирувчи ва терговчининг қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини ўзгартириш ва бекор қилиш ваколатлари тергов судьяси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда. Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

67
0
uznews.uz

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, ишни судга қадар юритиш босқичида прокурор, суриштирувчи ва терговчининг қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини ўзгартириш ёки бекор қилиш ваколатларини фақат тергов судьяси томонидан амалга оширилади. 

Янги тартибга кўра, тергов судьяси:

— қамоққа олиш ёки уй қамоғини қўллаш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
— қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш;
— ушлаб туриш муддатини 48 соатгача узайтириш;
— паспорт амал қилишини вақтинча тўхтатиб туриш;
— Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш;
— айбланувчини лавозимидан четлаштириш;
— тинтув ўтказиш;
— телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва телекоммуникация орқали узатиладиган ахборотни олиш;
— мол-мулкни хатлаш каби масалалар бўйича илтимосномаларни кўриб чиқади.

Шунингдек, тергов судьяси иш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш мақсадида терговга қадар текширув материаллари, жиноят иши ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай сўровлар кўпи билан 8 соат ичида бажарилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг ҳуқуқлари ҳам кенгайтирилмоқда. Жумладан, улар қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақида судга илтимоснома бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундай илтимоснома тергов судьяси томонидан материаллар келиб тушганидан кейин 48 соатдан кечиктирмай кўриб чиқилиши белгиланган.

Тергов судьясининг қамоққа олиш ёки уй қамоғини ўзгартириш, бекор қилиш ёки буни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан 72 соат ичида апелляция шикояти ёки протест бериш мумкин бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган.

67
0

Изоҳ