• 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:19

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳарбийлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Фожиа Каспий денгизида содир бўлган, у ерда ҳарбий машғулотлар пайтида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. 25-сентябрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

75
0
mod.gov.kz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Каспий денгизи ҳудудида ҳарбий машғулотлар вақтида хизмат вазифасини бажараётган ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистон халқига ҳамдардлик йўллади.

Ҳодиса 24 сентябрь куни Мангистау вилоятида Қозоғистон Қуролли Кучлари Ҳарбий-денгиз кучларининг ўқув-машғулотлари вақтида содир бўлган. Машғулотлар давомида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамолнинг кучайиши оқибатида 19 нафар ҳарбий хизматчини денгиз тўлқини олиб кетган. Дастлаб 9 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинган, кейинчалик қурбонлар сони ошган.

25 сентябрь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қидирув-қутқарув ишлари якунланганини маълум қилди. Операция давомида денгизга олиб кетилган ҳарбий хизматчиларнинг сўнгги икки нафари жасади ҳам топилди ва ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди.

Фожиа муносабати билан Қозоғистонда 25 сентябрь умуммиллий аза куни деб эълон қилинди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ҳамда матонат тилади.

75
0

Изоҳ